«газ импорти» тегли мақолалар


Ўзбекистон биринчи чоракда 360,2 млн долларлик газ импорт қилди
24 апрель 2024, 12:09

Ўзбекистон биринчи чоракда 360,2 млн долларлик газ импорт қилди

2024 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга газ импорти 360 млн доллардан ошди (мартда — 152,9 млн доллар), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Бу даврда «мовий ёнилғи» экспорти 45,4 млн долларни ташкил этди. Етказиб беришдаги фарқ 314,8 млн доллар бўлди.

Ўзбекистон Россиядан газ импортини 2024 йилда уч баравар оширишни режалаштирмоқда
28 март 2024, 11:18

Ўзбекистон Россиядан газ импортини 2024 йилда уч баравар оширишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ҳукумати 2024 йилда Қозоғистон орқали Россия гази импортини уч баравар оширишни режа қилмоқда, деб ёзмоқда «ТАСС».

Ўзбекистон йил бошидан бери 166,7 млн долларга газ импорт қилди, Хитойга 57,3 млн долларлик газ сотди
27 март 2024, 14:56

Ўзбекистон йил бошидан бери 166,7 млн долларга газ импорт қилди, Хитойга 57,3 млн долларлик газ сотди

2024 йилнинг илк икки ойида Ўзбекистонга газ импорти 166,7 млн долларни ташкил қилди. Бу даврда мамлакат 26,7 млн долларлик газ экспорт қилган бўлса-да, Хитой Ўзбекистондан 57,3 млн долларлик газ импорт қилганини билдирди, бу Ўзбекистон томони берган рақамлардан икки баравар кўпдир.

Ўзбекистон Россия гази импортини ошириш учун 500 млн доллар ажратишни режалаштирмоқда
20 феврал 2024, 20:20

Ўзбекистон Россия гази импортини ошириш учун 500 млн доллар ажратишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ҳукумати «шимолдан» газ импорти ҳажмини ошириш учун магистрал газ тизимини 500 млн долларга модернизация қилмоқчи. Ўзбекистон ҳозирда бу йўналиш орқали Россия газини олади. Етказиб бериш ҳажмини кунига 9 млн куб метрдан 32 млн куб метргача ошириш режалаштирилган.

Сиёсий омилларга боғлаш нотўғри деб ўйлайман, бу тижорий муносабат — Энергетика вазири Россиядан газ импорти ҳақида
28 ноябр 2023, 16:01

Сиёсий омилларга боғлаш нотўғри деб ўйлайман, бу тижорий муносабат — Энергетика вазири Россиядан газ импорти ҳақида

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Туркманистондан газ импорт қилиш билан параллель равишда узоқроқда бўлган Россиядан ҳам газ импорт қилаётгани ҳақида гапириб, масаланинг сиёсий оқибатларига изоҳ берди. «Сиёсий омилларга боғлаш нотўғри деб ўйлайман, бу тижорий муносабатлар», деди у.

Ўзбекистон газни экспорт қилишдан кўра кўпроқ импорт қилди. Сентябрда мамлакатга 286 млн долларлик газ олиб кирилди
23 октябр 2023, 18:00

Ўзбекистон газни экспорт қилишдан кўра кўпроқ импорт қилди. Сентябрда мамлакатга 286 млн долларлик газ олиб кирилди

Тўққиз ой ичида Ўзбекистон газни экспорт қилишдан кўра кўпроқ импорт қилди. Биргина сентябрь ойида 286,1 миллион долларлик газ сотиб олинди, бу аввалги саккиз ойга нисбатан 40 фоизга кўпдир.

Ўсиш 7,2 баробарми? Газ импорти бўйича Статистика агентлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари фарқ қилмоқда
20 сентябрь 2023, 21:53

Ўсиш 7,2 баробарми? Газ импорти бўйича Статистика агентлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари фарқ қилмоқда

Иқтисодиёт вазирлиги олти ойда 2,6 млрд куб метр — 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 7,2 баробар кўп газ импорт қилганини билдирди. Бу Статистика агентлиги маълумотларидан фарқ қилади ва МБ раҳбарининг газ импорти туфайли бюджет тақчиллиги ошгани ҳақидаги сўзларига қисман ойдинлик киритиши мумкин.

Биринчи ярим йилликда бюджет харажатларининг ортиши газ импорти ҳажми ошиши билан боғлиқ — Мамаризо Нурмуратов
27 июл 2023, 20:08

Биринчи ярим йилликда бюджет харажатларининг ортиши газ импорти ҳажми ошиши билан боғлиқ — Мамаризо Нурмуратов

Марказий банк раиси Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда бюджет харажатлари ортиши газ импорти ҳажми ошиши билан боғлиқ эканини таъкидлади. Январнинг 8 кунида бюджет тақчиллиги йиллик кутилманинг 20 фоизига етганди. Шундан сўнг Иқтисодиёт вазирлиги даромад ва харажат бўйича маълумот беришни тўхтатди.

ОАВ: Россиядан Ўзбекистонга йилига 6 млрд куб метр газ етказиб берилиши мумкин
17 июн 2023, 18:32

ОАВ: Россиядан Ўзбекистонга йилига 6 млрд куб метр газ етказиб берилиши мумкин

Янги шартнома бўйича Россиядан Ўзбекистонга қувур орқали қарийб 6 млрд куб метр газ етказиб берилади, деб ёзмоқда «Коммерсантъ». Таҳлилчиларга кўра, «Газпром» гази Ўзбекистонга ўз эҳтиёжларини қондириш имконини беради, бироқ Хитойга газ экспорти бўйича шартномани бажариш учун етарли бўлмайди.

Ўзбекистон Россиядан газ импорти учун инфратузилма тайёрламоқда
3 март 2023, 15:35

Ўзбекистон Россиядан газ импорти учун инфратузилма тайёрламоқда

Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси Россиядан «импорт қилинадиган табиий газ ҳажми ички транспортировка ҳажмларига аралашмаслиги учун» ўз инфратузилмасини тайёрламоқда, деб маълум қилди «Ўзтрансгаз».

Етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, газ билан боғлиқ муаммолар ечилади — Шерзод Ходжаев
9 декабр 2022, 17:19

Етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, газ билан боғлиқ муаммолар ечилади — Шерзод Ходжаев

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, иссиқлик электр станциялари белгиланган режа асосида керакли ҳажмда электр энергиясини ишлаб чиқарилишини маълум қилди. Шунингдек, у қазиб олинаётган газ тўлиқ ички истеъмолга йўналтирилаётганини айтди.

Россия газ етказиш эвазига сиёсий шартлар қўймайди — Путин матбуот котиби
8 декабр 2022, 17:47

Россия газ етказиш эвазига сиёсий шартлар қўймайди — Путин матбуот котиби

Владимир Путиннинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «уч томонлама газ иттифоқи» тўғрисидаги таклифи сиёсий шартлар эвазига газ етказиб беришни назарда тутмайди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. «Бу тижорат манфаатларини мувофиқлаштириш ҳақида», — деди у.

Газ импортидан қўрқиш керак эмас — «Ўзтрансгаз» раҳбари
18 май 2022, 17:20

Газ импортидан қўрқиш керак эмас — «Ўзтрансгаз» раҳбари

«Ўзтрансгаз» раҳбари Беҳзот Норматов Ўзбекистон қазиб олиш ҳажми камайиши ва ички талаб ортиши ортидан газни импорт қила бошлаганини айтди. «Импорт қилишдан ҳеч қачон қўрқиш керак эмас. Иқтисодиётимиз тўхтамаслигини хоҳласак, биз кафолатланган энергоресурсларни захираси билан бирга таъминлаб беришимиз керак», — дея таъкидлади у. 2021 йилда Ўзбекистонда газни импорт қилиш қиймат жиҳатидан 3 бараварга ошди.

Газ нархидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан 1 трлн сўм субсидия ажратилади
28 октябр 2021, 15:34 1

Газ нархидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан 1 трлн сўм субсидия ажратилади

Сенаторлар давлат бюджетига ўзгартишлар киритиш орқали Энегретика вазирлигига «республика истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида табиий газ сотиб олиш ва сотишнинг ўртача баҳосидаги фарқни қоплаш учун субсидия» сифатида 1 трлн сўм ажратишни маъқуллади.

Табиий газ импортчилари божхона божини тўлашдан озод қилинди
7 октябр 2021, 10:18

Табиий газ импортчилари божхона божини тўлашдан озод қилинди

Табиий газни экспортга реализация қилишда акциз солиғи ставкасининг ноль фоиз миқдорида белгилангани, табиий газ импортчиларининг божхона божидан озод қилинаётгани, геология-қидирув ва изланиш ишларининг қатор солиқ ва тўловлардан озод қилинаётгани ва бошқа янгиликлар — президент ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа тортиш бўйича янги фармонни имзолади.

Ўзбекистонда олтита кимё-технологик кластер барпо этилади
31 август 2021, 09:13

Ўзбекистонда олтита кимё-технологик кластер барпо этилади

Президент 2026 йилга келиб Ўзбекистонда олтита кимёвий технология кластери ташкил этилишини маълум қилди. Улардан биринчиси «Навоийазот»да, қолганлари Бухоро, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистонда барпо этилади. Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлардан газ сотиб олинишига ҳам изоҳ берди.

Электр энергияси ва газ импорти бўйича монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда
18 январ 2021, 18:24

Электр энергияси ва газ импорти бўйича монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда

Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, 1 мартдан газ импорти учун белгиланган божхона божини бекор қилиш, электр энергияси ва газ улгуржи бозорини шакллантириш орқали соҳадаги монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг